Ҳаж-2026: Энг кўп зиёратчи Ўзбекистоннинг қайси ҳудудидан кетмоқда?

Кеча 21:551 дақиқа

18 май кунига қадар мамлакат бўйлаб жами 70 та авиарейс ташкил этилиши кўзда тутилган.

Ҳаж-2026: Энг кўп зиёратчи Ўзбекистоннинг қайси ҳудудидан кетмоқда?

Жорий йилнинг ҳаж мавсуми доирасида Ўзбекистоннинг 9 та шаҳридан жами ўн 15 130 нафар зиёратчи Саудия Арабистонига жўнаб кетади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» матбуот хизмати маълумот берди.

Мавсумнинг илк парвози 2 май куни Тошкентдан Мадина шаҳрига амалга оширилди. Режага кўра, 18 май кунига қадар мамлакат бўйлаб жами 70 та авиарейс ташкил этилиши кўзда тутилган.

Ҳудудлар бўйлаб парвозлар

Энг кўп йўловчи оқими пойтахт ҳиссасига тўғри келмоқда. Тошкентдан 23 та рейс орқали 5 392 киши сафарга чиқади. Шунингдек, водий вилоятларидан ҳам катта миқдордаги авиақатновлар йўлга қўйилган:

• Намангандан — 7 та рейс (1890 зиёратчи);

• Андижондан — 10 та рейс (1725 зиёратчи);

• Фарғонадан — 10 та рейс (1710 зиёратчи);

• Бухородан — 3 та рейс (1078 зиёратчи);

• Самарқанддан — 3 та рейс (900 зиёратчи);

• Термиздан — 5 та рейс (882 зиёратчи);

• Қаршидан — 5 та рейс (833 зиёратчи);

• Урганчдан — 4 та рейс (720 зиёратчи).

Маълум қилинишича, барча парвозлар Тошкент — Мадина йўналиши бўйича амалга оширилади.

«Зиёратчилар аэропортларга уюшган ҳолда келиб, барча зарурий рўйхатдан ўтиш ва божхона кўриги жараёнларидан ўтадилар, сўнгра учиш ҳудудига йўл оладилар», – дейилади хабарда.

Теглар

Мавзуга оид

Ҳаж-2026: Энг кўп зиёратчи Ўзбекистоннинг қайси ҳудудидан кетмоқда? | Vaqt.uz