add

Исроил вазири яҳудийларни Ню-Йоркни тарк этишга чақирди

Бугун 13:553432

Исроил расмийси Ню-Йорк мэри этиб сайланган Зоҳран Мамданий «ҲАМАС тарафдори» деб атади.

Исроил вазири яҳудийларни Ню-Йоркни тарк этишга чақирди

Исроилнинг диаспора масалалари ва антисемитизмга қарши кураш вазири Аммиҳай Шикли Ню-Йоркда 34 ёшли мусулмон сиёсатчи Зоҳран Мамданийнинг ғалабасидан сўнг, шаҳардаги яҳудийларни Исроилга кўчиб ўтишга чақирди. Унинг таъкидлашича, «Ню-Йорк энди яҳудийлар учун хавфсиз шаҳар бўлмайди».

Шикли ўз баёнотини 5 ноябр куни ижтимоий тармоқда эълон қилиб, Мамданийни «ҲАМАС тарафдори» деб атади. Унинг сўзларига кўра, «Ню-Йорк эркинлик рамзидан фанатиклар қарашини эслатувчи шахс қўлидаги шаҳарга айланди». Вазир яҳудийларни Исроилга қайтишга чақирар экан, «Ню-Йорк ва Лондон жарликка қараб бормоқда», деб ёзди.

Расмий маълумотларга кўра, Ню-Йоркда тахминан 1,3 миллион яҳудий истиқомат қилади. Бу Исроилдан ташқаридаги энг йирик яҳудий жамоаси ҳисобланади. Мамданий эса ўз чиқишларида Исроил ҳукуматини «апартеид режими», Ғазодаги урушни эса «геноцид» деб атаган, бироқ ҲАМАС ҳақида алоҳида изоҳ бермаган.

Шиклининг сўзларини Исроил миллий хавфсизлик вазири ва ўнгчи «Оцма Йехудит» партияси раҳбари Итамар Бен-Гвир ҳам қўллаб-қувватлади. У Мамданийни «Исроил душмани ва ашаддий антисемит» деб атади.

Ню-Йоркдаги сайловлар 4 ноябр куни бўлиб ўтди. Деярли барча овозлар санаб чиқилгандан сўнг, Демократик партия ва «Ишловчи оилалар партияси» қўллаб-қувватлаган Мамданий 50,4 фоиз овоз билан ғолиб бўлди. Иккинчи ўринни 41,6 фоиз билан собиқ губернатор Эндрю Куомо эгаллади.

Аввалроқ Исроил Фаластиндаги Исроил ҳарбий жиноятларини танқид қилган мусулмон сиёсатчиси Зоҳран Мамдани ғалаба қозонган Ню Йорк мэри сайловлари натижаларидан ташвиш билдиргани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид

Исроил вазири яҳудийларни Ню-Йоркни тарк этишга чақирди | Vaqt.uz