Logo

ЖЧ-2026. Белгия драматик баҳсда Сенегалга 120+5-дақиқада гол уриб, иродали ғалабага эришди

Бугун 04:051 дақиқа

Африка жамоаси 86-дақиқагача 2:0 ҳисобида олдинда бориб, якунда аламли тарзда турнирни тарк этди.

ЖЧ-2026. Белгия драматик баҳсда Сенегалга 120+5-дақиқада гол уриб, иродали ғалабага эришди

Жаҳон чемпионатида 1/16 финал босқичининг энг қизиқарли ўйини бўлиб ўтди.

Белгия ва Сенегал ўртасидаги беллашувда африкаликлар 86-дақиқагача 2:0 ҳисобида оддинда боришаётганди. Шундан сўнг европаликлар 3 дақиқа ичида икки гол билан мувозанатни тиклашди ва ўйинни қўшимча бўлимларга олиб ўтишди.

Баҳс серияга қараб кетаётган бир пайтда эса ҳакам VAR аралашуви орқали Сенегал дарвозасига пеналти белгилади ва Тилеманс 120+5-дақиқада нуқтадан адашмай, Белгияни суперкамбэк орқали нимчоракфиналга олиб чиқди.

Руди Гарсия жамоаси кейинги босқичда АҚШ — Босния ва Ҳерцеговина жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

ЖЧ-2026. 1/16 финал
Белгия — Сенегал 3:2

1 июл, Сиэтл.
Голлар: Лукаку (86), Тилеманс (89, 120+5 пеналти) — Диарра (25), И.Сарр (51).
Белгия — Куртуа, Кастан, Мехеле, Теате, де Куйпер (Мёне, 78), Тилеманс, Ванакен (Морейра, 63), Троссар (Онана, 109), де Брюйне (Раскин, 56), Доку (Лукебакио, 56), де Кетеларе (Лукаку, 46).
Сенегал — Диав, Диатта, Сисс, Ниакате, Якобс (Диуф, 93), Диарра (П.Сарр, 73), И.Гуйе (С.Ндиайе, 96), П. Гуйе (Камара, 66), Ндиайе (Мбайе, 73), Мане (Жексон, 93), И.Сарр.
Огоҳлантиришлар: Мехеле (64), Камара (67).

Россия - Украина уруши

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026

ЖЧ-2026 ўйинларига оид барча хабарлар битта ҳаволада.

Мавзуга оид