ЖЧ-2026. Испания йирик ҳисобдаги ғалаба билан 1/8 финалга йўл олди
Амалдаги Европа чемпиони кейинги босқичда Португалия — Хорватия жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.

Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичида турнир фаворитларидан бири Испания Австрия дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди.
Ойарсабал дублга эришди, яна бир гол Порро ҳисобига ёзилди. Кукуреля эса 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Испания кейинги босқичда Португалия — Хорватия жуфтлиги ғолиби билан баҳс юритади.
ЖЧ-2026. 1/16 финал
Испания — Австрия 3:0
2 июл, Инглвуд
Голлар: Ойарсабал (36, 89), Порро (66).
Испания — Симон, Порро, Кубарси, Лапорт (Пубил, 90+3), Кукуреля, Родри, Педри (Руис, 90+3), Ямал (Гави, 85), Олмо (Мерино, 71), Баэна (Торрес, 71), Ойарсабал.
Австрия — А.Шлагер, Пош (Прасс, 86), Дансо, Алаба, Лаймер, Зайвалд (Чуквуэмека, 46), К.Шлагер (Гриллитч, 46), Шмид (Калайжич, 60), Ваннер, Забитцер, Грегорич (Арнаутович, 60).
Огоҳлантириш: Пош (83).

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026
ЖЧ-2026 ўйинларига оид барча хабарлар битта ҳаволада.





