Logo

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 587,2 млн сўмлик тендери бекор қилинди

Бугун 12:551 дақиқа

Рақобат қўмитаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги томонидан 2026-йил 27-июл куни эълон қилинган, қиймати 587,2 млн сўм бўлган марказлашган тадбирларни ташкил этиш хизмати бўйича тендерда қонунбузилиш ҳолатларини аниқлади.

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 587,2 млн сўмлик тендери бекор қилинди © Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги томонидан 2026-йил 27-июл куни эълон қилинган, бошланғич қиймати 587,2 млн сўм бўлган марказлашган тадбирларни ташкил этиш хизмати бўйича тендер савдоси бекор қилинди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Қўмитанинг маълум қилишича, ўрганиш ишлари ижтимоий тармоқларда тарқалган «Бир манзил, бир телефон — битта тендер» номли танқидий материал асосида бошланган.

Текширув якунига кўра, вазирлик томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси талабларига риоя этилмагани, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чекланишига олиб келиши мумкин бўлган шартлар мавжудлиги аниқланган.

Юқоридагиларга мувофиқ, Рақобат қўмитасининг қонунчилик талабларига амал қилиш юзасидан юборган сўровига асосан Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги томонидан ўтказилган танлаш савдоси белгиланган тартибда бекор қилинган.

Теглар

Мавзуга оид

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 587,2 млн сўмлик тендери бекор қилинди | Vaqt.uz