
Марказий Осиё транзитида бошқарув ўзгариши — Хитой консорциумга кирди
Хитой давлат темир йўл гуруҳи Ўрта йўлакни бошқарувчи компаниянинг улушини сотиб олди. Бу йўлак Хитойни Марказий Осиё, Каспий денгизи ва Кавказ орқали Европа билан боғловчи темир йўл йўналишидир.

Хитой Ўрта йўлак маршрутида фаолият юритувчи транспорт консорциумининг шеригига айланди. Бу йўлак Хитойни Марказий Осиё, Каспий денгизи ва Кавказ орқали Европа билан боғловчи темир йўл йўналишидир.
Cаихин журнали хабар қилишича, Хитой давлат темир йўл гуруҳи «Ўрта йўлак кўп форматли транспорт» компаниясининг улушини сотиб олган.
Бу компанияни Қозоғистон, Грузия ва Озарбайжоннинг давлат темир йўл операторлари ташкил этган. Баёнотда сотиб олинган акциялар миқдори кўрсатилмаган.
Унда тўрт шерик Хитой-Европа темир йўл экспресс доирасида Ўрта йўлакни биргаликда ривожлантириш ва фойдаланиш бўйича ҳамкорлик қилиши айтилган.
Компания Остонада рўйхатдан ўтган. У 2023 йилда уч мамлакатнинг транспорт ресурсларини мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этилган. У ташишлар самарадорлигини ошириши ва бутун маршрут бўйлаб ягона тарифларни таъминлаши лозим.
Ўрта йўлакнинг аҳамияти 2022 йил воқеаларидан сўнг ошди. Хитой-Европа экспрессининг Россия орқали ўтувчи шимолий йўналиши Украинадаги уруш бошланганидан кейин хавфли бўлиб қолди. Ғарб мамлакатлари Россияга қарши санкциялар жорий этди. Маршрутда логистик узилишлар юзага келди. Бу муқобил йўлга бўлган талабни оширди.
Ўрта йўлак Хитойнинг ғарбий ҳудудларидан Марказий Осиё ва Каспий денгизи орқали ўтади. Сўнгра маршрут Кавказ орқали Туркияга ва ундан кейин Европага боради.
Каспий халқаро транспорт маршути (ТИТР) номи билан ҳам танилган Ўрта йўлак бўйича юк оқими ўсишда давом этмоқда. 2024 йилда ташишлар ҳажми 3,3 миллион тоннага етди. Бу ўтган йилга нисбатан 20,6 фоиз кўпдир.





