add

Мирзиёев ва Путин Ашхободда тик оёқда суҳбат қурди

Россия ва Ўзбекистон Президентлари мажлислар зали томон йўл олар экан, қисқа суҳбатлашиб, бир-бирларини қучоқлаб қўйган.

Мирзиёев ва Путин Ашхободда тик оёқда суҳбат қурди

Ашхободда ўтаётган Халқаро тинчлик ва ишонч йили, Халқаро бетарафлик куни ҳамда Туркманистоннинг доимий бетарафлигининг 30 йиллигига бағишланган форум бошланиши олдидан Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев қисқа мулоқот ўтказди. РИА Новости хабар қилишича, президентлар умумий суратга тушиш маросимидан сўнг бир неча дакиқа гаплашиб олишган.

Маълумотларга кўра, Путин ва Мирзиёев маросимдан кейин биргаликда мажлис залига йўл олган ва шу пайтда ўзаро фикр алмашишга муваффақ бўлган. Президентлар бир-бирини қучоқлаб қўйишган.

Маълумот учун, ноябр ойида икки давлат раҳбарлари телефон орқали Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган эди.

Теглар

Мавзуга оид