add

Мирзиёев Европа Иттифоқи делегациясини қабул қилди

27.11.2025 | 20:183082 дақиқа

Улар Ўзбекистон Президентига Антониу Кошта ва Урсула фон дер Ляйеннинг самимий саломларини етказган.

Мирзиёев Европа Иттифоқи делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 ноябр куни амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела ҳамда Кенгайиш масалалари бўйича комиссари Марта Кос бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни жорий йил октябрь ойида Брюсселга олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш орқали ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Европа Иттифоқи вакиллари Ўзбекистон Президентига Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйеннинг самимий саломларини етказган.

Европа Иттифоқи вакиллари Ўзбекистон президентига Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйеннинг самимий саломларини етказди.

Ўзбекистон етакчиси еврокомиссарларни Тошкентда «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» учинчи иқтисодий форуми ва Транскаспий транспорт йўлаги ва ўзаро боғлиқлик бўйича инвесторлар форуми муваффақиятли ўтказилгани ҳамда якунда минтақавий миқёсдаги бир қатор янги қўшма лойиҳалар ишга туширилгани билан табриклади.

Ўзбекистон – Европа муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани, икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг янги кенг қамровли кун тартиби шакллангани мамнуният билан қайд этилди.

Бу йил Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) имзоланган, Самарқанд ва Брюсселда саммитлар бўлиб ўтди, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши юзасидан Европа Иттифоқи билан музокаралар якунланди.

Йил бошидан буён товар айирбошлаш қарийб 7 фоизга ўсди. КШҲБнинг амалиётга жорий этилиши савдо ҳажми ва инвестициялар оқимининг сезиларли даражада ошишига хизмат қилиши таъкидланган.

Савдони кенгайтириш ва диверсификация қилиш учун ҳамкорликнинг институционал механизмларини янада такомиллаштириш, саноат кооперацияси, транспорт, рақамлаштириш, муҳим минераллар, энергетика, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор соҳаларда ҳамда янги қўшма инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилган.

Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Теглар

Мавзуга оид

Мирзиёев Европа Иттифоқи делегациясини қабул қилди | Vaqt.uz