add

Ўзбекистон ўсмирлари жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Бугун 20:552041

Қатарда ўтаётган U-17 жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Парагвай устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ғалабага Азизбек Абдумўминовнинг икки голи сабаб бўлди.

Ўзбекистон ўсмирлари жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Қатардаги «Aspire Zone» майдонида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати (U-17) биринчи турида Ўзбекистон жамоаси Парагвай билан тўқнаш келди. Беллашувда осиё чемпионлари рақибдан устун келиб, муҳим ғалаба билан мусобақани бошлади.

Ўйиннинг 25-дақиқасида Азизбек Абдумўминов жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ҳам у яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, дублини расмийлаштирди.

Парагвайликлар ўйин охирида фаоллашиб, 89-дақиқада Ледесма пеналтидан битта гол қайтарди. Бироқ бу натижани ўзгартириш учун етарли бўлмади ва Ислам Исмоилов шогирдлари уч очко билан мусобақани бошлашди.

Гуруҳнинг бошқа баҳсида Ирландия Панамани 4:1 ҳисобида мағлуб этганди. Шундай қилиб, биринчи турдан сўнг Ирландия ва Ўзбекистон ҳар иккаласи ҳам уч очкодан жамғариб, пешқадамликни бўлишиб турибди.

Навбатдаги турда Ўзбекистон ўсмирлари 8 ноябр куни гуруҳ етакчиси Ирландияга қарши майдонга тушади. Парагвай эса Панама билан беллашади. Бу ўйинлар жамоаларнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини белгилаб бериши кутилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистон ўсмирлари жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади | Vaqt.uz