add

Ўзбекистонда ҳунармандлар сони 22 минг нафардан ошди

Ҳудудлар бўйича энг кўп ҳунармандлар Тошкент шаҳри ҳамда Фарғона ва Самарқанд вилоятларига тўғри келди.

Ўзбекистонда ҳунармандлар сони 22 минг нафардан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, 2025 йилнинг 1 октябр ҳолатида Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳунармандлар сони 22 100 нафарга етди.

Ҳудудлар кесимида энг кўп ҳунармандлар Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган, бу ерда 2 964 нафар ҳунарманд фаолият юритмоқда. Фарғона вилояти 2 743 нафар ҳунарманд билан иккинчи ўринда турибди.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида 2 179 нафар, Андижон вилоятида 2 058 нафар ва Наманганда 2 024 нафар ҳунарманд фаолият кўрсатмоқда.

Шу жумладан, Хоразм вилоятида 1 982 нафар, Тошкент вилоятида 1 731 нафар, Бухорода 1 434 нафар ва Қашқадарё вилоятида 1 427 нафар ҳунарманд фаолият юритмоқда. Қорақалпоғистон Республикасида 981 нафар, Жиззахда 923 нафар ва Сурхондарёда 786 нафар ҳунарманд рўйхатда қайд этилган.

Энг кам кўрсаткич Сирдарё вилоятида кузатилган — 449 нафар. Нaвоий вилоятида эса 419 нафар ҳунарманд фаолияти расман қайд этилган.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда ҳунармандлар сони 22 минг нафардан ошди | Vaqt.uz