Ўзбекистонда келаси хафта ёғингарчиликсиз бошланади

12.10.2025 | 17:123 дақиқа

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 13 октябр куни мамлакат ҳудудида асосан ёғингарчиликсиз, ўзгарувчан ҳаво сақланиб туради.

Ўзбекистонда келаси хафта ёғингарчиликсиз бошланади
Тошкент шаҳрида шамол шарқдан 3–8 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+14 даража, кундузи +26...+28 даража бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ёғингарчиликсиз, шамол 7–12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр секундгача кучайиши ва чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида шамол шарқдан 7–12 метр секунд тезликда эсиб, айрим жойларда кучайиши мумкин. Ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан, лекин ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида шамол 7–12 метр секунд тезликда эсади, ҳаво илиқ ва ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +27...+32 даражагача кўтарилади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида шамол 5–10 метр секунд тезликда эсади, ҳаво ёғингарчиликсиз. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида шамол шарқдан 7–12 метр секунд тезликда эсади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда келаси хафта ёғингарчиликсиз бошланади | Vaqt.uz