add

Ўзбекистонда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарида саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсди

2025 йилда махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида фаолият юритаётган корхоналар саноат улушини сезиларли оширди.

Ўзбекистонда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарида саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсди

2025 йилнинг 1 октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 31 та махсус иқтисодий зона, 417 та кичик саноат зонаси, 32 та технопарк ва 353 та кластер фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, уларда жами 8 мингдан ортиқ корхона иш юритмоқда. Зоналар кесимида корхоналар сони махсус иқтисодий зоналарда 1 070 та, кичик саноат зоналарда 3 199 та, технопаркларда 3 381 та ва кластерларда 383 тани ташкил этди.

Энг катта саноат ишлаб чиқариш ҳажми махсус иқтисодий зоналар ҳиссасига тўғри келди. Махсус иқтисодий зона корхоналари 45 трлн 151,8 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 42,7 фоиз кўпдир. Таққослаш учун, 2024 йилнинг январ–сентябр ойларида ушбу кўрсаткич 31 трлн 639,1 млрд сўм бўлган.

Кичик саноат зоналардаги корхоналар томонидан 13 трлн 402,5 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Технопаркларда ишлаб чиқариш ҳажми 1 трлн 695,9 млрд сўмни, кластерларда эса 23 трлн 918,4 млрд сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида 62,2 мингта янги кичик корхона ва микрофирма ташкил қилингани ҳақида хабар бергандик.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарида саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсди | Vaqt.uz