Logo

Ўзбекистонда тиббий маҳсулотлар импорти 0,7 фоизга камайди

Бугун 10:171 дақиқа

Экспорт эса йилнинг дастлабки 8 ойида 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 54,6 фоизга ошган.

Ўзбекистонда тиббий маҳсулотлар импорти 0,7 фоизга камайди © yandexmaps

2026-йилнинг январ–август ойларида Ўзбекистонга қарийб 1,3 млрд долларлик тиббий ва фармацевтика маҳсулотлари олиб кирилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Шу даврда Ўзбекистондан хорижга 45,6 млн долларлик тиббий ва фармацевтика маҳсулотлари экспорт қилинди.

2025-йилнинг шу даврига нисбатан экспорт 54,6 фоизга ошган, импорт эса 0,7 фоизга камайган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дорихоналарда дори нархлари нега ҳар хиллиги ва харидор нималарни билиши кераклиги ҳақида ёзган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда тиббий маҳсулотлар импорти 0,7 фоизга камайди | Vaqt.uz