Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

14.07.2025 | 18:451 дақиқа

Зилзила эпимаркази Бухоро вилоятининг Жондор туманида жойлашган.

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Бугун, 14 июл куни соат 15:55 да Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди. Қайд этилишича, зилзила эпимаркази Бухоро вилоятининг Жондор туманида Тошкентдан 532 км жанубий-ғарбда жойлашган. Координаталари: 40,42 шимолий кенглик, 62,99 шарқий узунлик. Магнитуда: 4,2, зилзила чуқурлиги 15 км. Эпимарказда сезилиш кучи: 4 балл. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: - Пешку туманида 2-3 балл, 39 км; - Газли шаҳрида 2 балл, 51 км; - Қоракўл туманида 2 балл, 73 км.

Теглар

Мавзуга оид