Ўзбекистонга энг кўп мол гўштини Ҳиндистон етказиб бермоқда
Йил бошидан бери Ўзбекистон хориждан 359,5 миллион долларлик 72 минг тонна мол гўшти импорт қилди.
© Vaqt.uz | Javhar ChorshanbiyevaЎзбекистон 2026 йилнинг январ-июн ойларида хориждан 72 минг тонна мол гўшти импорт қилди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, импортнинг умумий қиймати 359,5 миллион АҚШ долларини ташкил этган.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан импорт ҳажми 6 минг тоннага ёки 9,1 фоизга ошган.
Ҳиндистон етакчи
2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга энг кўп мол гўшти Ҳиндистондан олиб келинган. Ушбу мамлакатдан импорт ҳажми 33,9 минг тоннани ташкил этган.
Иккинчи ўринда Беларус қайд этилган бўлиб, бу давлатдан 19,6 минг тонна мол гўшти импорт қилинган.
Қозоғистон 10,6 минг тонна билан учинчи йирик етказиб берувчига айланган. Шунингдек, Покистондан 4 минг тонна мол гўшти олиб келинган.
Импорт географияси
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бошқа давлатлар ҳиссасига ҳам жами 4 минг тонна импорт тўғри келган.
Шу тариқа, Ҳиндистон, Беларус ва Қозоғистон Ўзбекистоннинг мол гўшти импортида асосий ҳамкорлар бўлиб қолмоқда. Ушбу уч мамлакатдан келтирилган маҳсулот умумий импорт ҳажмининг қарийб 89 фоизини ташкил этган.





