
Ўзбекистонга йил бошидан буён 18 мингдан зиёд ҳаво тозалагич импорт қилинди
25.11.2025 | 19:153211 дақиқа
Ушбу маиший ҳаво тозалагичлар асосан Хитой, Туркия, Германия, Россия, Нидерландия ва бошқа давлатлардан келтирилган.

2025 йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистонга умумий қиймати 1,3 млн АҚШ долларлик 18,1 минг донадан зиёд маиший ҳаво тозалагичлар импорт қилинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, маиший ҳаво тозалагичларни импорт қилиш ҳажми 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 22 фоизга ошган.
Шунингдек, ушбу ҳаво тозалагичлар асосан Хитой, Туркия, Германия, Россия, Нидерландия ва бошқа давлатлардан импорт қилинган.
Маълумот учун, президентнинг тегишли фармони билан маиший ҳаво тозалаш ускуналарини Ўзбекистонга олиб киришда божхона божи бекор қилинди.





