add

Ўзбекистонлик мигрантлар юбораётган пул миқдори 4 баробарга ошди

Шавкат Мирзиёевга миграция жараёнларини халқаро стандартлар асосида йўлга қўйиш масалалари юзасидан ахборот берилди. Унда ўзбекистонлик мигрантлар ўн ойда қанча пул юборгани очиқланди.

Ўзбекистонлик мигрантлар юбораётган пул миқдори 4 баробарга ошди

2016 йилга нисбатан чет элда ишлаётган фуқароларнинг сони камайган бўлса-да, улар томонидан юборилган маблағ 3,8 миллиард доллардан 2025 йилнинг ўн ойи якунида 15,8 миллиард долларга етди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 18 ноябр куни президент Шавкат Мирзиёевга ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш ва миграция жараёнларини халқаро стандартлар асосида йўлга қўйиш масалалари юзасидан ахборот берилган.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда меҳнат бозори диверсификация қилинаётгани сабаб фуқаролар асосан юқори маошли иш ўринларида ишлаш учун хорижга кетмоқда.

Йиғилишда ҳозирда 140 минг нафар мутахассисга буюртма мавжудлиги, аммо тил ва касбий малака бўйича талабларга жавоб бера оладиган мутахассисларни тайёрлаш борасида қилинадиган ишлар ҳали кўплги кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари, меҳнат миграцияси хизматлари тарқоқ бўлгани учун одамлар оворагарчиликка дуч келмоқдалиги таъкидланди.

Шу мақсадда соҳадаги хизматларни тартибга солиш, барча жараёнларни “ягона дарча” тамойили асосида бирлаштириш вазифаси қўйилди.

Тошкент шаҳри Учтепа туманида “Хорижга ишга тайёрлаш маркази”, Термиз шаҳрида “Ягона миграция хизматлари” маркази ташкил этилади. Пойтахтнинг Яшнобод туманида эса халқаро компаниялар билан ҳамкорликда немис ва япон тилларига ўқитиш мактаблари очилади.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонлик мигрантлар юбораётган пул миқдори 4 баробарга ошди | Vaqt.uz