Logo

Ўзбекистоннинг икки қишлоғи Қирғизистон таркибига ўтди

Икки давлат чегара ҳудудларини алмашди.

Ўзбекистоннинг икки қишлоғи Қирғизистон таркибига ўтди

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида давлат чегарасини демаркация қилиш ишлари доирасида ҳудуд алмашиш жараёни бўлиб ўтди ва унда муқаддам Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятига қарашли бўлган икки қишлоқ Қирғизистон таркибига ўтди. Бунинг эвазига Қирғизистон Ўзбекистонга чегара ҳудудида майдони тенг бўлган ер участкаларини берди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот котиби Аскат Алагозов маълум қилди.

Демаркация жараёни натижасида Фарғона вилоятига қарашли Чўнғара ва Тоштепа қишлоқлари Қирғизистонга берилди.

Мазкур қишлоқларда яшовчи қарийб 2,5 минг нафар этник қирғиз тегишли рўйхатдан ўтказиш ишлари якунланганидан сўнг Қирғизистон фуқаролигини олади.

Ўзбекистон томони эса ушбу аҳоли пунктлари ўрнига чегара ҳудудидан тенг қийматдаги ер участкаларини қабул қилиб олди.

Йўл қурилиши ва Қозоғистонга берилган таклиф

Шунингдек, Сай қишлоғидан Таян қишлоғи томон автомобил йўлини қуриш мақсадида томонлар умумий майдони 236 гектар бўлган тенг қийматли ерларни алмашган. Янги йўл ишга тушгач, Боткен вилояти аҳолиси Айдаркендан Боткенгача бўлган масофани 225 километрлик айланма йўл орқали эмас, балки Сай ва Таян қишлоқлари орқали 55 километрлик маршрутни босиб ўта олади.

rasm


Бундан ташқари, Қозоғистон томонига тегишли бўлиб қолган Тўқмоқ шаҳри яқинидаги 800 метрлик йўл участкасини ҳам тенг қийматли ерга алмашиш бўйича таклиф берилгани маълум қилинди. Ушбу лойиҳа амалга ошса, Олмаота кўчасидан Кемин шаҳригача қарийб 150 километрлик пуллик автомагистраль барпо этилиши режалаштирилган.

Аскат Алагозов чегара ва ҳудудлар билан боғлиқ бу каби масалалар сиёсий баҳсларга сабаб бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.

Теглар

Мавзуга оид