add

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 66,5 млрд долларга етди

Бугун 13:501711 Дақиқа

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2025 йилнинг 10 ойида 66,5 млрд долларга етди. Умумий савдо 21,5 фоизга ўсди, экспорт ҳиссаси ҳам ошди.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 66,5 млрд долларга етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январ–октябр ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 66,5 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 11,8 млрд доллар ёки 21,5 фоизга ошган.

10 ойлик савдо айланмасида экспорт ҳажми 29 млрд долларни ташкил этди ва ўтган йилга нисбатан 27,8 фоизга ўсди. Импорт эса 37,5 млрд доллар бўлиб, 16,9 фоизлик ўсиш қайд этилди. Шу тариқа, савдо балансида салбий фарқ сақланмоқда.

Ўзбекистон бу давр мобайнида жаҳоннинг 210 та мамлакати билан савдо алоқалари ўрнатган. Бу халқаро иқтисодий муносабатлар географияси кенгаяётганидан далолат беради.

Ташқи савдо айланмасида энг катта улуш Хитойга тўғри келиб, умумий савдонинг 19,7 фоизини ташкил қилди. Ундан кейинги ўринларда Россия (15,9 фоиз), Қозоғистон (5,9 фоиз), Туркия (3,7 фоиз) ва Корея Республикаси (2,2 фоиз) қайд этилган.

Мутасаддиларга кўра, экспортдаги ўсиш қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат хом ашёси ва тайёр маҳсулотлар етказиб бериш ҳажми ошиб бораётгани билан боғлиқ. Шу билан бирга, импортда асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва фармацевтика маҳсулотлари улуши юқори бўлиб қолмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 66,5 млрд долларга етди | Vaqt.uz