Logo

Ўзбекистоннинг хорижий қимматли қоғозлардаги инвестициялари бир ойда ярим миллиард долларга қисқарди

Ёз охиридан бошлаб Марказий банк қимматли қоғозлардан маблағларни фаол тарзда чиқариб олишни бошлаган.

Ўзбекистоннинг хорижий қимматли қоғозлардаги инвестициялари бир ойда ярим миллиард долларга қисқарди

Ўзбекистоннинг хорижий қимматли қоғозлардаги инвестициялари бир ой ичида 543 миллион долларга қисқарди. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси стандарти асосида тайёрланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро захиралари статистикасида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, 2026 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига мамлакатнинг хорижий қимматли қоғозлардаги активлари 1 миллиард 148 миллион долларни ташкил этган. Таққослаш учун, 1 октябрь ҳолатига бу кўрсаткич 1 миллиард 691 миллион доллар миқдорида қайд этилган эди.

Тарихий максимум ва кескин пасайиш

Расмий статистикага мувофиқ, 2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг хорижий қимматли қоғозлардаги захиралари 34,9 миллион доллар миқдорида бўлган. 2026 йилнинг июль ойига келиб мазкур кўрсаткич ўзининг энг юқори даражасига, яъни 2 миллиард 860 миллион долларга етган.

Шундан сўнг, август ойида қимматли қоғозлар портфели 1 миллиард 98 миллион долларга камайиб, 1 миллиард 762 миллион долларга тушган. Сентябрь ва октябрь ойларидаги нисбатан кичик тебранишлардан сўнг, ноябрь ойи бошига келиб яна 543 миллион долларлик кескин пасайиш кузатилди.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ октябрь ойи якунларига кўра мамлакатнинг умумий халқаро захиралари жаҳон бозорида олтин арзонлашиши ортидан қарийб 3 млрд долларга қисқаргани, шу билан бирга, захирадаги олтиннинг физик ҳажми 453,5 тоннага етиб, тарихий рекорд ўрнатгани ҳақида хабар берган эдик.

Хорижий қимматли қоғозлар ҳажмининг сўнгги ойлардаги кетма-кет ва кескин пасайиши Марказий банкнинг инвестиция сиёсатида ва захираларни диверсификация қилиш стратегиясида жиддий ўзгаришлар бўлаётганини кўрсатмоқда.

Теглар

Мавзуга оид