
Путин одамларга 150 йиллик умр ҳам пул каби камдек туюлишини айтди
Унга кўра, Россия ўртача умр давомийлигини оширишга қаратилган дастурларни кучайтирмоқда.

Россия ўртача умр давомийлигини оширишга интилмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Путин Сбера AI Journey конференциясида маълум қилди. У келажакда одамлар 150 ёшгача яшаши мумкинлигини тахмин қилди.
«Баъзи мутахассислар, хусусан хитойлик мутахассислар, назарий жиҳатдан инсон 150 йил яшаши мумкин бўлган шароит яратишнинг имкони борлигини айтмоқда. Лекин, бу ҳам барибир кам. Худди пул каби — қанча бўлмасин, доим кам», - деди 73 ёшли президент.
Унинг таъкидлашича, ҳозирда Россияда аёлларнинг ўртача умр давомийлигини 80 ёшга, эркакларники эса ундан бироз камроққа етказишга интилишмоқда. У баъзи мамлакатларда умр давомийлиги аллақачон 80 ёшдан ошганини қўшимча қилди.





