Путин Ўзбекистон Бош Прокурорини "Дўстлик" ордени билан тақдирлади

16.10.2025 | 18:202 дақиқа

Ўзбекистон Бош Прокурори Ниғматулла Йўлдошев МДҲ майдонида қонунийлик, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси Россия Президенти томонидан мукофотланди.

Путин Ўзбекистон Бош Прокурорини "Дўстлик" ордени билан тақдирлади
Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистон Бош Прокурори Ниғматулла Йўлдошев "Дўстлик" ордени билан тақдирлашга оид фармони эълон қилинди. Мукофот Йўлдошевга Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги маконида қонунийлик, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун берилди. Фармон билан, шунингдек, Тожикистоннинг собиқ бош прокурори, республика Хавфсизлик кенгаши котиби Юсуф Раҳмон ва Венесуэла Боливар Республикасининг Каракас шаҳри мери Мелендес Ривас Кармен Тереза "Дўстлик" орденлари билан тақдирланди.

Теглар

Мавзуга оид