add

Қамчиқ довонида қор ёғмоқда

4 ноябр куни Қамчиқ довонининг юқори қисмида қор ёға бошлади. ФВВ, ЙПХ ва «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК хизматлари йўлни тозалаш ҳамда ҳайдовчилар хавфсизлигини таъминлаш ишларини кучайтирди.

Қамчиқ довонида қор ёғмоқда

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот беришича, Қамчиқ довони ҳудудида ёғаётган қор сабабли йўл хизматлари ва қутқарувчи гуруҳлар фаолияти кучайтирилган. Ҳозирда довоннинг юқори қисмида қор майин тарзда ёғмоқда, йўлнинг қопламаси эса мунтазам равишда тозаланмоқда.

ФВВ, ЙПХ ва «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ходимлари ҳамкорликда музламаларнинг олдини олиш ва қум–туз аралашмасини сепиш ишларини амалга оширмоқда. Бу чоралар транспорт воситалари ҳаракатини хавфсиз ва узлуксиз таъминлашга қаратилган.

Қутқарувчилар йўлда қолиб кетган ҳайдовчиларга амалий ёрдам кўрсатиб, техник носозлик ёки музлаган йўл сабабли тўхтаб қолган транспорт воситаларини хавфсиз жойга чиқариш билан шуғулланмоқда. Йўлдаги назорат тадбирлари давом этмоқда.

Вазирлик ҳайдовчилардан довон орқали ҳаракатланишда эҳтиёткорликни кучайтиришни сўрамоқда. Хусусан, қишки шиналардан фойдаланиш, тезлик ва масофа меъёрларига риоя қилиш ҳамда транспорт воситасини қиш мавсумига тайёр ҳолатда сақлаш тавсия этилган.

Теглар

Мавзуга оид

Қамчиқ довонида қор ёғмоқда | Vaqt.uz