«Қамоқдан фронтга» — фарзанди маҳбусликдаги ота-оналар ҳукуматдан ёрдам сўрамоқда | Fikr vaqti
Россияда қамалган урушга олиб кетилаётган ўзбек ёшлари сони ортиб бормоқда. Ота-оналар эса ҳукуматдан фарзандларининг жазо муддатини ватанда ўташи учун шароит яратиб беришни сўрамоқда.
Россияда меҳнат муҳожирлари, жумладан ўзбекистонликлар учун вазият йил сайин оғирлашиб бормоқда. Миграция қонунчилиги қатъийлашмоқда, янги чекловлар жорий этиляпти.
Албатта, ҳар бир давлат ўз қонун-қоидалари ва ички тартибларига эга. Жумладан, миграция масаласида ҳам.
Бироқ охирги йилларда ватандошлар, айниқса кўплаб ўзбек ёшларининг Россияда турли жиноятларда айбланиб, узоқ муддатларга қамалиши, шу билан бирга уларнинг уруш ҳаракатларига жалб этилиши ҳолаталри ортиб кетдики, бундай вазиятлар масалани мутлақо бошқа даражага олиб чиқмоқда.
Бу энди Ўзбекистон расмийлари муносабат билдириши, икки давлат ҳукуматлари ўртасида муҳокама қилиниши лозим бўлган масала. Фарзанди Россия қамоқхоналарида қолаётган ота-оналар эса бу вазиятда ҳукуматдан маҳкумларни ватанга қайтариш, уларнинг жазо муддатини Ўзбекистонда ўташига имкон беришни сўрамоқда.
Fikr vaqti’нинг навбатдаги сони ана шундай ватандошлар тақдири ва уларни ватанга қайтариш масаласига бағишланади. Дастур меҳмонлари — миграция масалалари бўйича юрист Ботиржон Шермуҳаммад, адвокат Аброрбек Қадамов ҳамда икки фарзанди Россиядаги қамоқхоналарда бўлган она — Зулхумор Алимова бўлди.
Теглар






