Logo

Қуёшда иккита кучли чақнаш юз берди

Бугун 08:001 дақиқа

Одатда, Қуёшдаги чақнашлар Ерда магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин.

Қуёшда иккита кучли чақнаш юз берди

Қуёшда М классидаги иккита кучли чақнаш юз берди, аммо ҳозирча улар Ерга таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда Россия ФА Коинот тадқиқотлари институтининг (ИКИ РАН) Қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди.

Муассаса маълумотларига кўра, якшанба куни М2.6 ва М6.8 даражали иккита кетма-кет чақнаш қайд этилган. Ушбу портлашлар юлдузнинг шарқий четидаги 4473-сонли доғлар гуруҳида кузатилган бўлиб, 3 июндан бери энг кучлиси бўлди.

Олимларнинг таъкидлашича, ҳеч бўлмаганда биринчи чақнаш коинотга плазма чиқиши билан кузатилган, бироқ у Ернинг ёнидан ўтиб кетган ва ҳозирча коинот об-ҳавосига таъсир қилувчи омил ҳисобланмайди.

Ерга таъсир қилиш эҳтимоли

Прогнозларга кўра, доғлар гуруҳи Қуёш дискининг марказига силжийди ва фақат 25 июн куни Ернинг тўғрисида пайдо бўлади.

Шу билан бирга, лаборатория мутахассислари ушбу фаол марказ бу вақт ичида йўқолиб кетиши, Қуёшдаги энергия тугаб, фаолликнинг ошиши маҳаллий кўринишда қолиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаяпти.

Маълумот учун, Қуёшдаги чақнашлар Ерда магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин. Улар қувват тизимларида узилишлар, қисқа тўлқинли алоқа ва навигация тизимларининг ишида бузилишларни юзага келтиради, шунингдек, қушлар ва ҳайвонларнинг миграция йўлларига таъсир қилади.

Теглар

Мавзуга оид