Logo

Саида Мирзиёева Антониу Гутерриш билан учрашди

Бугун 09:261 дақиқа

Саида Мирзиёева Нью-Йоркда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан кўришиб, Ўзбекистон ва ташкилот ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева Антониу Гутерриш билан учрашди © Saida Mirziyoyeva Telegram kanali

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йоркда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

Саида Мирзиёева халқаро муносабатлар тизими мураккаб даврни бошдан кечираётган шароитда глобал миқёсда етакчилик салоҳиятини намоён этаётгани ва хавфсизликнинг асосий йўналишларида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаётгани учун Антониу Гутерришга миннатдорлик билдирди.

Таъкидланишича, ҳозирда Ўзбекистонда БМТ тузилмалари иштирокида умумий қиймати 293 миллион доллар бўлган 166 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳалар соғлиқни сақлаш, таълим сифатини ошириш, камбағалликни қисқартириш ва экологик барқарорликни таъминлаш каби йўналишларни қамраб олган.

Учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ доирасидаги ҳамкорлигини янада ривожлантириш, глобал муаммоларга амалий ечимлар излаш ва долзарб халқаро масалалар бўйича ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Теглар

Мавзуга оид