
«Самарқанд–2028» сунъий йўлдоши космосга учирилади
Самарқанд 2028 йилда Халқаро Астронавтика Конгрессига мезбонлик қилади.

«Uzcosmos» агентлиги ва Хитойнинг Star.vision компанияси сунъий йўлдош технологиялари ва космик иловаларни ривожлантириш бўйича стратегик меморандум имзолади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, илмий ва технологик интеграцияни кучайтириш, университетлар ва компаниялар билан ҳамкорлик қилишга келишиб олган.
Хитой компанияси ўзининг гиперспектрал сунъий йўлдошларидан бирига «Самарқанд-2028» номини бериши маълум қилинди.
«Ҳамкорлик миллий пахта ва буғдой хариталарини яратишда гиперспектрал маълумотлардан фойдаланишни ҳам қамраб олади», — дейилади хабарда.
Самарқанд 2028 йилда Халқаро Астронавтика Конгрессига мезбонлик қилади. Бу билан тарихда биринчи марта космик тадқиқотлар соҳасидаги энг йирик дунё форуми Марказий Осиёда бўлиб ўтади.





