add

Тошкент яқинидаги барча иссиқхоналар газ билан таъминланади

Президент фармонига мувофиқ, Тошкент шаҳри ва унга туташ бўлган ҳудудлардаги барча иссиқхона объектларига табиий газ етказиб берилади. Ёқилғи моддалар, материал ва чиқиндилар ёқилгани аниқланган иссиқхоналар эса жиноий жавобгарликка тортилади.

Тошкент яқинидаги барча иссиқхоналар газ билан таъминланади

25 ноябр куни Президент Шавкат Мирзиёев «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонга кўра, Энергетика вазирлиги бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳри ва унга туташ бўлган ҳудудлардаги барча иссиқхона объектларига табиий газ етказиб бериш бўйича шартномалар тузилишини ташкил этади ва узлуксиз табиий газ етказиб берилишини таъминлайди.

Шунингдек, фаолият юритишда қонун-қоидаларни бузган иссиқхоналар учун маъмурий жарималар миқдори оширилади. Жумладан, майдони 200 м3 ва ундан юқори бўлган иссиқхоналарда чанг-газ тозалаш ускуналари носоз ишлаши ёки мавжуд бўлмаганлиги учун маъмурий жарималар миқдорларини юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига 5 бараварга ва жисмоний шахсларга 3 бараварга оширилади.

Шу билан бирга, иссиқхоналарда ёқилғи моддалар, материал ва чиқиндилар (шина, бутум, мазут, ишлатилган автомобиль мойи плёнка, резина, жун толаси ва бошқалар) ёқилгани аниқланганда иситиш қозонхонаси давлат фойдасига мусодара қилишни назарда тутувчи жиноий жавобгарлик жорий этилади.

Теглар

Мавзуга оид