add

Тошкентда уй-жойлари бузилган фуқароларга 181,8 млрд сўм компенсация тўланди

Тошкент шаҳрида фуқаролар ва юридик шахслар бузилган уй-жойлари, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иншоотлари учун компенсация олиш бўйича 63 та иш кўриб чиқилган.

Тошкентда уй-жойлари бузилган фуқароларга 181,8 млрд сўм компенсация тўланди

2025 йилнинг ўтган даврида Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувига жами 2,8 трлн сўмлик 130 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мурожаатлар ижроси юзасидан амалга оширилган чоралар натижасида 75 мингдан ортиқ иш юритув якунланган ва 538 миллиард сўмдан зиёд маблағ ундириб берилган.

Шунингдек, фуқаролар ва юридик шахслар бузилган уй-жойлари, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иншоотлари учун ҳокимликлардан компенсация олиш бўйича 63 та иш юзасидан 181,8 миллиард сўм миқдорида тўловлар амалга оширилган.

Бундан ташқари, 5 мингдан ортиқ фуқаролар фойдасига жами 247,7 миллиард сўм ундирилган. Бу маблағлар таркибида 6,4 миллиард сўмлик иш ҳақи қарздорликлари ҳамда 241,3 миллиард сўмлик етказилган зарар пули ҳам мавжуд.

Ҳозирда Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳрида фуқаролар фойдасига 55 мингдан зиёд, жами 1,2 трлн сўмлик ижро ишлари ва юридик шахслар фойдасига 147 мингта, 4,8 трлн сўмлик ишларни амалга оширмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Тошкентда уй-жойлари бузилган фуқароларга 181,8 млрд сўм компенсация тўланди | Vaqt.uz