Тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда жисмоний тарбия-спорт соҳаси мутахассислари учун малака тоифаларини бериш тизими янгиланди.

Тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди
2025 йил 7 августда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 500-сонли қарорга асосан, жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари тренер-ўқитувчилари ҳамда йўриқчи-услубчилари учун малака тоифаларини бериш тартиби тасдиқланди. Низомга кўра, давлат хизмати “ERP sport” тизими орқали Спорт вазирлиги томонидан кўрсатилади. Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари берилади. «ERP sport» тизимида маълумотлар тўлиқ шакллангандан сўнг 1 иш кунида QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда малака тоифаси тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади. Бу ҳақида автоматик тарзда тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга «Электрон ҳукумат”» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали СМС-хабарнома юборилади. Малака тоифаси 4 йил муддатга берилади.

Теглар

Мавзуга оид