Logo

Уруш йилларидаги улкан рақам: Украина Ғарбдан қанча маблағ олгани очиқланди

Бугун 16:551 дақиқа

Украина Миллий банки раиси Ғарбдан жалб қилинган ёрдамни мамлакат раҳбариятининг тизимли ишлари натижаси деб баҳолади.

Уруш йилларидаги улкан рақам: Украина Ғарбдан қанча маблағ олгани очиқланди

Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан бери Украина Ғарб давлатларидан қарийб 200 миллиард доллар тўғридан-тўғри бюджет маблағини олди. Бу ҳақда Украина Миллий банки раиси Андрей Пишний маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, мазкур маблағ мамлакат раҳбарияти ва ҳукуматининг халқаро ҳамкорлар билан олиб борган тизимли ишлари натижасида жалб қилинган.

«Бу урушнинг ҳар бир босқичида далиллар топа олган ва самарадорликни намойиш этган Украина расмийлари, Украина президенти, Украина ҳукуматининг тизимли иши натижасидир», — деди Пишний.

Украина бюджети

Украина Миллий банки маълумотларига кўра, урушгача, 2021 йилда мамлакат давлат бюджети даромадлари ўртача 47 миллиард доллар, харажатлари эса 54 миллиард доллар атрофида бўлган.

Таққослаш учун: жорий йилнинг июн ойидаги ўзгаришларни ҳисобга олганда, Украина бюджетининг 2026 йилга мўлжалланган харажатлари 143,24 миллиард долларга етган.

Давлат бюджети даромадлари 64 миллиард доллар миқдорида белгиланган бўлиб, шундан 3 миллиард доллардан ортиғи Украина Миллий банки фойдаси ҳисобига тўғри келади.

Украина бюджетидаги катта тафовут Ғарб давлатлари томонидан ажратилаётган молиявий ёрдам ҳисобига қопланмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Уруш йилларидаги улкан рақам: Украина Ғарбдан қанча маблағ олгани очиқланди | Vaqt.uz