
Вафот этган мигрантларнинг жасадини олиб келиш харажатлари давлат томонидан қопланади
Кеча 20:541 дақиқа
Энди хорижда меҳнат қилган даврда вафот этган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш харажатлари Миграция жамғармаси ҳисобидан қопланади.

Меҳнат миграциясида вафот этган Ўзбекистон фуқаросининг жасадини Ватанга олиб келиш харажатлари Миграция жамғармаси томонидан қопланади. Бу ҳақдаги қўшимча норма 7 феврал куни «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги қонунга киритилди.
Қонунга кўра, меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадини олиб келишни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар энди Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Маблағлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги орқали қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилади.





