add

Хитой Трамп туфайли глобал ўйинда ғалаба қозонмоқда — WP

Хитой Трамп сиёсатининг кутилмаган ўзгаришларидан фойдаланиб, халқаро майдондаги ўз мавқейини мустаҳкамлаётгани айтилди.

Хитой Трамп туфайли глобал ўйинда ғалаба қозонмоқда — WP

АҚШ президенти Доналд Трампнинг кутилмаган ташқи сиёсати Вашингтоннинг иттифоқчилари билан муносабатларини ёмонлаштиргани фонида, Хитой халқаро майдонда ўз таъсирини кучайтирмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Трампнинг Хитой раиси Си Жинпинг билан музокаралардаги эҳтимолий тактик ютуқларига қарамай, жумладан нодир ер металлари экспортига чекловларни кечиктириш ва TikTok ижтимоий тармоғининг АҚШдаги мақомини тартибга солиш масалаларида, Пекин стратегик устунлигини сақлаб қолмоқда.

Газетанинг таъкидлашича, Трамп бошлаган савдо урушлари АҚШнинг Осиё ва Европадаги анъанавий иттифоқчилари орасидаги мавқеини заифлаштириб, Бразилия ва Ҳиндистон билан келишмовчиликларга сабаб бўлган.

Нашр билан суҳбатлашган таҳлилчиларнинг фикрича, Вашингтон халқаро ташкилотлардаги таъсирини йўқотаётган бир пайтда, Хитой бу вазиятдан ўз манфаатларини илгари суриш ва жаҳон миқёсидаги таъсирини кучайтириш учун фаол фойдаланмоқда.

АҚШ қайта тикланадиган энергия дастурларини қисқартирмоқда, Хитой эса яшил энергия технологиялари ва электромобилларнинг етакчи ишлаб чиқарувчиси ҳамда экспортчиси сифатидаги ўрнини мустаҳкамламоқда.

АҚШнинг 46-президенти Жо Байден маъмурияти ходими Раш Дошининг фикрича, «Хитой баҳсда ғалаба қозонмаётган бўлиши мумкин, аммо ўйинда ғалаба қозонмоқда». У Хитой Трамп сиёсатининг кутилмаган ўзгаришларидан фойдаланиб, халқаро майдондаги ўз мавқейини мустаҳкамлаганини таъкидлади.

Теглар

Мавзуга оид