Янги ҳафтада Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Кейинги ҳафтада Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво устунлик қилади, ёғингарчилик деярли кутилмайди. Фақат 16 февраль куни айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир эҳтимоли бор, тоғли жойларда эса қор кўчиши хавфи сақланади.

Ўзгидромет 15-18 феврал кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 16-17 февралда баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17 февралда +1...+6 даража илиқ, 18 февралда +3...+8 даража илиқ, кундузи 15 ва 17 февралда +10...+15 даража илиқ, 16 февралда +5...+10 даража илиқ, 18 февралда +15...+20 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 16-17 февралда баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи 15 февралда +17...+22 даража илиқ; 16-17 февралда +12...+17 даража илиқ, 18 февралда +18...+23 даража илиқ; Навоий вилояти шимолида 15-17 февралда +1...+6 даража илиқ, 18 февралда +3...+8 даража илиқ, кундузи 15 ва 17 февралда +10...+15 даража илиқ, 16 февралда +5...+10 даража илиқ, 18 февралда +15...+20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирсарё, Жиззах ва Самрқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 февралда Самарқанд вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 15 февралда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 16 февралда баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15 ва 17-18 февралда +5...+10 даража илиқ, 16 февралда +7...+12 даража илиқ, кундузи 15-16 февралда +15...+20 даража илиқ, 17 февралда +12...+17 даража илиқ, 18 февралда +17...+22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 февралда Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 16 февралда баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-17 февралда кечаси +5...+10 даража илиқ, 18 февралда +8...+13 даража илиқ, кундузи 15 февралда +18...+23 даража илиқ, 16 февралда +15...+20 даража илиқ, 17 февралда +13...+18 даража 18 февралда +20...+25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 15 февралда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4...+9 даража илиқ, кундузи 15-16 февралда +15...+20 даража илиқ, 17 февралда кечаси +12...+17 даража илиқ, 18 февралда +16...+21 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 15-16 февралда қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат 15 февралда кечаси -2...-7 даража совуқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади; 16-18 февралда кечаси 0...+5 даража илиққача, кундузи +9...+14 даража илиққача кўтарилади.





