Бу йилги Мустақиллик байрамига ижтимоий тармоқларда қандай фикрлар билдирилди?
Тошкентда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллик байрами бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқи, байрам сценарийси ва саҳнадаги чиқишларга тармоқларда фойдаланувчилар фикрлар ёзиб қолдирди.

28-август куни Тошкентда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланди. Байрам томошаси давлат раҳбарининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида жонли эфирга узатилди. Унда президент Шавкат Мирзиёев томонидан бугунги эркин ҳаёт учун жонини фидо қилган улуғ аждодлар ва жадидлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Ўтган 35 йил давомида мустақилликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган барча марҳум юртдошларнинг фидокорона меҳнати ва жасорати эътироф этилди. Хусусан, давлат раҳбари биринчи президент Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасини эҳтиром билан ёдга олди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқи, байрам сценарийси ва саҳнадаги чиқишларга ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари самимий ва илиқ фикрлар билдирди.






