Logo

Finbrok Jett платформаси орқали шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш имкониятини ишга туширди

Bugun 17:552 daqiqa

Шахсий инвестиция ҳисобварағингизни Finbrok орқали очинг ва Ўзбекистон фонд бозоридаги инвестиция имкониятларидан фойдаланишни бошланг. 12 фоизлик солиқ имтиёзига ҳам эга бўлинг.

Finbrok Jett платформаси орқали шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш имкониятини ишга туширди

Шахсий инвестиция ҳисобварағи (ШИҲ)ни ҳисобварақ эгасининг ўзи ёки унинг топшириғига асосан, мижоз номидан ва унинг ҳисобидан қимматли қоғозлар бўйича битим ва операцияларни амалга оширувчи, фонд биржаси аъзоси бўлган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси — инвестиция воситачиси орқали тасарруф этиш мумкин.

2

ШИҲ нима ва у қандай ишлайди?

Шахсий инвестиция ҳисобварағи — жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон фонд бозорида муомалага чиқарилган ҳамда уюшган қимматли қоғозлар бозорида савдога қўйилган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун фойдаланиладиган махсус сўмдаги ҳисобварақ. Амалдаги тартибга кўра, киши бир вақтнинг ўзида фақат битта ШИҲга эга бўлиши мумкин.

3

ШИҲ қандай очилади ва ундан қандай фойдаланилади?

Шахсий инвестиция ҳисобварағини 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари қонунчиликда белгиланган тартибда очиши мумкин.

ШИҲни Finbrok’нинг ҳамкори — Jett платформаси орқали очиш имконияти мавжуд. Ҳисобварақ очилгандан сўнг, унинг эгаси иш ҳақи ёки бошқа даромадларининг тегишли қисмини ШИҲни тўлдириш учун йўналтириши мумкин.

ШИҲ бўйича солиққа тортиш

ШИҲдан фойдаланиш билан боғлиқ солиққа тортиш тартиби Ўзбекистоннинг амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ белгиланади. Қонунчиликда белгиланган шартлар бажарилган тақдирда, солиқ тўловчининг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон фонд бозорида эмиссия қилинган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун ШИҲга йўналтирилган қисмига нисбатан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тегишли солиқ имтиёзлари қўлланиши мумкин.

Бунда, хусусан, қуйидаги шартлар назарда тутилади:

1) Солиқ даври давомида ШИҲни тўлдириш суммаси 100 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан ошмаслиги лозим. ШИҲга белгиланган чегаравий бадал миқдоридан ортиқча маблағ келиб тушган тақдирда, ортиқча сумма пул маблағлари келиб тушган ҳисобвараққа қайтарилади.

2) ШИҲга киритилган маблағларни шартнома амал қилиш муддати бошланган кундан эътиборан 12 ой давомида қайтариб олмаслик шарти қўлланилади. Мижознинг ташаббуси билан пул маблағлари ШИҲга биринчи марта ўтказилган санадан бошлаб ўн икки ойлик муддат ўтмасидан олдин пул маблағлари ва (ёки) қимматли қоғозлар ШИҲдан чиқарилган тақдирда, киритилган пул маблағларига солиқ солинади.

4

ШИҲ очиш имкониятидан фойдаланинг

Шахсий инвестиция ҳисобварағингизни Finbrok орқали очинг ва Ўзбекистон фонд бозоридаги инвестиция имкониятларидан фойдаланишни бошланг.

Реклама

Teglar

Mavzuga oid

Finbrok Jett платформаси орқали шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш имкониятини ишга туширди | Vaqt.uz