Logo

Озарбайжонда ижтимоий харажатлар миқдорини маълум қилди

Bugun 18:171 daqiqa

2025 йилда Озарбайжон давлат бюджети харажатларининг қарийб 40 фоизи ижтимоий соҳани молиялаштиришга йўналтирилди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 602 миллион манатга ошган.

Озарбайжонда ижтимоий харажатлар миқдорини маълум қилди

Озарбайжонда 2025 йил давомида ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун 15,3 миллиард манат ажратилди. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Саҳил Бабаев Миллий Мажлис йиғилишида маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, мазкур маблағ давлат бюджети харажатларининг қарийб 40 фоизини ташкил этган. Шу билан бирга, ижтимоий соҳага ажратилган маблағлар ҳажми 2024 йилга нисбатан 602 миллион манатга кўпайган.

Ижтимоий ислоҳотлар пакети

2025 йилда мамлакатда навбатдаги ижтимоий ислоҳотлар пакети амалга оширилди. Ушбу дастур доирасида минимал иш ҳақи, пенсиялар, ижтимоий нафақалар ва стипендиялар миқдори оширилди.

Саҳил Бабаевнинг таъкидлашича, ижтимоий ислоҳотлар пакетини молиялаштириш учун давлат бюджетидан 400 миллион манатдан ортиқ маблағ сарфланган. Ҳукумат аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва даромадларини қўллаб-қувватлашни устувор вазифалардан бири сифатида белгилаган.

Вазирнинг маълум қилишича, сўнгги беш йил ичида Озарбайжонда ижтимоий харажатлар ҳажми сезиларли даражада ўсган. Хусусан, ушбу давр мобайнида ижтимоий соҳага йўналтирилган маблағлар 3,9 миллиард манатга кўпайган.

Teglar

Mavzuga oid