Ўзбекистон газ учун субсидияларни 2028 йилгача сақлаб қолади

08.08.2025 | 20:202 daqiqa

Ҳукумат аввалги режаларга қарамай, келаси уч йилда ҳам газ нархларига субсидия ажратишни давом эттиради.

Ўзбекистон газ учун субсидияларни 2028 йилгача сақлаб қолади
Ўзбекистон ҳукумати ички бозорда газ нархларини мўътадиллаштириш мақсадида 2028 йилгача субсидияларни сақлаб қолиш ниятида. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эълон қилинган Фискал стратегияда баён этилган. Стратегияга кўра, жорий йилда газнинг бозор қиймати ва унинг ички бозордаги чакана нархлари ўртасидаги тафовутни қоплаш учун давлат бюджетидан 7 трлн сўм ажратиш режалаштирилган. 2026 йилда ушбу мақсадлар учун 5,9 триллион сўм (дастлаб режалаштирилган 4,5 триллион сўм ўрнига), 2027 йилда 5,5 триллион сўм йўналтирилади. Қизиғи шундаки, 2023 йил декабрида Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров субсидиялар 2028 йилдан тўхтатилишини маълум қилган эди. Бироқ янги стратегия 2028 йилда ҳам 5 трлн сўм миқдорида субсидия ажратилишини назарда тутади. Шу билан бирга, аввал иқтисодий харажатлар сифатида баҳоланган газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминотига сарфлар эндиликда «ижтимоий аҳамиятга эга субсидиялар» тоифасига киритилди.

Teglar

Mavzuga oid