Logo

Зеленский: Россия осмони амалда ёпилади

Bugun 14:551 daqiqa

Украина президенти Россияга учадиган авиакомпанияларни огоҳлантирди.

Зеленский: Россия осмони амалда ёпилади © AP

Украина президенти Володимир Зеленский Россия осмони «хавфли бўлиб бораётганини» айтди. Унинг таъкидлашича, бу ҳолатни авиакомпаниялар ва Россияга парвоз қилаётганлар ҳисобга олиши керак.

«Россия осмони амалда ёпилади. Бугун биз барча авиакомпанияларни ва Россиянинг асосий аэропортларидан фойдаланишда давом этаётганларни огоҳлантирмоқчимиз: Россия осмони бутунлай хавфли ҳудудга айланмоқда», — деди Зеленский.

Украина президенти фуқаро авиацияси ва фуқаролик самолётларига таҳдид солинмаётганини, бироқ Россия осмонида дронлар сони ортиб бораётганини маълум қилди.

«Биз бегуноҳ одамларнинг ҳалок бўлишини хоҳламаймиз, шунинг учун ҳамкорларимизни огоҳлантирамиз: Россия осмонида хавфсиз дамлар ўз ниҳоясига етди», — деди Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, Москва, Санкт-Петербург ва Россиянинг бошқа йирик шаҳарларига парвозларни давом эттираётган элчилар, ҳукумат вакиллари ҳамда авиакомпаниялар бу огоҳлантиришни инобатга олиши керак.

Teglar

Mavzuga oid