add

Энди ўзбекистонликлар АҚШга кўчиб кета олмайди: Уларга доимий яшаш учун виза бериш тўхтатилди

Трамп маъмурияти Ўзбекистон, Қозоғистон каби 75 та давлат фуқаролари учун иммигрант визалар беришни тўхтатди.

Энди ўзбекистонликлар АҚШга кўчиб кета олмайди: Уларга доимий яшаш учун виза бериш тўхтатилди

​АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти дунёнинг 75 та давлати, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун иммигрант визалари беришни номаълум муддатга тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди, бу мамлакатга қонуний миграция йўлларини чеклаш йўлидаги энг кескин қадамлардан бири бўлди, дея хабар бермоқда «The Guardian».

​Доналд Трамп маъмурияти томонидан жорий этилган янги чекловлар 21 январдан бошлаб кучга киради ва асосан ҳукумат томонидан «ижтимоий юк» бўлиши мумкин деб топилган аризачиларни нишонга олади.

Давлат департаментининг Guardian нашри ихтиёрига тушган ҳужжатларига кўра, бу рўйхатга Африка, Осиё, Лотин Америкаси ва Шарқий Европанинг ўнлаб мамлакатлари киритилган. Ушбу чора Америка солиқ тўловчиларининг маблағларини тежаш ва миллий манфаатларни ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.

​Мазкур кенг кўламли тақиққа тушган давлатлар орасида Марказий Осиё минтақасидан Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон номлари қайд этилган бўлса, Тожикистон, Туркманистон фуқаролари учун ҳозирча бундай чеклов кўзда тутилмаган.

Шунингдек, Кавказ минтақасидан Озарбойжон, Арманистон ва Гуржистон ҳам рўйхатдан жой олган. Чекловнинг асосий мезони сифатида аризачининг келажакда АҚШ ҳукумати нафақаларига қарам бўлиб қолиш эҳтимоли олинган.

​Янги тартибга кўра, агар аризачининг визаси тасдиқланган, аммо ҳали паспортга чоп этилмаган бўлса, консуллик ходимлари ишни кўриб чиқишни рад этиши шарт қилиб белгиланди. Бу жараёнда фақат истисно ҳолатларгина мавжуд бўлиб, улар икки фуқароликка эга шахсларга (агар иккинчи давлат рўйхатда бўлмаса) тааллуқлидир. Шунингдек, аризачи ўз ташрифи АҚШнинг «Биринчи навбатда Америка» миллий стратегияси манфаатларига бевосита хизмат қилишини исботлаб бериши керак бўлади.

​Рўйхатдан Россия, Беларус, Молдова каби Шарқий Европа давлатлари билан бир қаторда, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиёнинг Покистон, Бангладеш каби йирик миграция марказлари ҳам жой олган. Бу қарор АҚШнинг узоқ йиллик иттифоқчилари ва миграция алоқалари мавжуд бўлган давлатларга ҳам бирдек таъсир кўрсатади.

​Давлат департаментининг кўрсатмасига биноан, консуллик бўлимлари янги тартибни ижро этиш учун тайёргарлик кўрмоқда ва чекловнинг амал қилиш муддати ҳозирча номаълум қолмоқда.

Ҳужжатда айтилишича, мазкур чора Америка иқтисодиётини ҳимоя қилиш ва келаётган шахсларнинг молиявий мустақиллигини таъминлашга қаратилган стратегик қадамдир.

​Мана урушдан жабр кўрган давлатлар, АҚШ иттифоқчилари ва Америка билан узоқ йиллик миграция алоқаларига эга мамлакатларни ўз ичига олган тўлиқ рўйхат:

​Афғонистон

Албания

Жазоир

Антигуа ва Барбуда

Арманистон

Озарбойжон

Баҳама ороллари

Бангладеш

Барбадос

Беларус

Белиз

Бутан

Босния ва Гертсеговина

Бразилия

Мянма

Камбоджа

Камерун

Кабо-Верде

Колумбия

Кот-д'Ивуар

Куба

Конго Демократик Республикаси

Доминика

Миср

Эритрея

Эфиопия

Фижи

Гамбия

Гуржистон

Гана

Гренада

Гватемала

Гвинея

Ҳаити

Эрон

Ироқ

Ямайка

Иордания

Қозоғистон

Косово

Кувайт

Қирғизистон

Лаос

Ливан

Либерия

Ливия

Шимолий Македония

Молдова

Монголия

Қоратоғ (Черногория)

Марокаш

Непал

Никарагуа

Нигерия

Покистон

Конго Республикаси

Россия

Руанда

Сент-Китс ва Невис

Сент-Люсия

Сент-Винсент ва Гренадин ороллари

Сенегал

Сиерра-Леоне

Сомали

Жанубий Судан

Судан

Сурия

Танзания

Таиланд

Того

Тунис

Уганда

Уругвай

Ўзбекистон

Яман

Teglar

Mavzuga oid