Logo

Ипотека субсидияларидан фойдаланиш бўйича қайси вилоятлар етакчилик қилмоқда?

Bugun 15:222 daqiqa

2026-йилда 12 мингдан ортиқ фуқарога 1,1 трлн сўмдан ортиқ субсидия тўланган.

Ипотека субсидияларидан фойдаланиш бўйича қайси вилоятлар етакчилик қилмоқда?

Ўзбекистонда 2026-йилда ипотека кредитлари бўйича 12 355 нафар фуқарога 1,1 триллион сўмдан ортиқ субсидия тўлаб берилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Тўланган субсидия маблағларининг 367 миллиард сўми уй-жой учун дастлабки бадал ёки унинг бир қисмини қоплашга йўналтирилган. Энг катта маблағ — 774,1 миллиард сўм аввалги йилларда ажратилган ипотека кредитлари бўйича фоиз тўловларини қоплаш учун берилган. Бундан ташқари, мақсадли ипотека омонатлари бўйича 19,4 миллиард сўмлик субсидия ажратилган.

Қайси ҳудудларга энг кўп субсидия ажратилган?

Субсидиядан фойдаланиш бўйича ҳудудлар кесимида Андижон вилояти етакчилик қилган. Вилоятда 1 472 нафар фуқарога дастлабки бадал учун 43,8 миллиард сўм ажратилган.

Кейинги ўринларда эса Фарғона вилояти — 1 410 кишига 41,9 миллиард сўм, Наманган вилояти — 1 406 кишига 41,6 миллиард сўм субсидия берилган.

Рейтингда учинчи ўринни Қашқадарё вилояти эгаллаган. Ҳудудда 1 260 нафар фуқаро ипотека субсидиясидан фойдаланган ва уларга 37,5 миллиард сўм ажратилган.

Тошкент шаҳри субсидиядан фойдаланиш бўйича ҳудудлар орасида энг сўнгги ўринда. Пойтахтда 389 нафар фуқарога 11,6 миллиард сўм ажратилган.

1



Банклар кесимида

Банклар кесимида ажратилган субсидияли ипотека кредитларининг энг кўп улуши Агробанк ҳиссасига тўғри келган. Кейинги ўринларда Ипотекабанк ва Халқ банки жой олган.

2


Маълумот учун, субсидия — бу давлат томонидан муайян мақсадлар учун жисмоний ёки юридик шахсларга ажратиладиган, қайтариб бериш талаб этилмайдиган молиявий ёрдамдир. 2026 йил давомида аҳолига 2,7 трлн сўмлик субсидия бериш режа қилинган. Аввалроқ Vaqt.uz уй-жой учун субсидия олиш тартиби, кимларга ва қай тарзда берилиши ҳақида маълумот берганди.

Эслатиб ўтамиз, ипотека субсидияси учун аризаларни қабул қилиш 2026-йил 16-мартда бошланган. 27-июлда эса ипотека субсидияси бўйича фойдаланилмаган хабарномалар юзасидан аризалар қайта қабул қилинган.

Teglar

Mavzuga oid