add

Евроиттифоқнинг «Made in EU» режаси: Туркия учун хавф ёки имконият

Bugun 09:005352 daqiqa

Европа Иттифоқининг «Made in EU» ташаббуси 2026 йилда ҳал қилинади ва у Туркия иқтисодиёти учун ёки йирик саноат имконияти, ёки оғир экспорт зарбасига айланиши мумкин.

Евроиттифоқнинг «Made in EU» режаси: Туркия учун хавф ёки имконият

Европа Иттифоқи Хитойнинг сўнгги йилларда кескин кучайган саноат ва технологик экспансиясига жавоб сифатида «Made in Europe» ёки «Made in EU» деб номланган янги ишлаб чиқариш сиёсати устида иш олиб бормоқда. Мазкур режа, аввало, автомобилсозлик, қуёш панеллари, аккумуляторлар ва истеъмол электроникаси каби соҳаларда Европа ишлаб чиқаришини ҳимоя қилишни кўзлайди, деб ёзмоқда Туркиянинг Donanimhaber.com онлайн нашри.

«Made in EU» концепциясига кўра, маҳсулотнинг камида 70 фоизи Европа ҳудудида ишлаб чиқарилган бўлиши шарт. Бундай маҳсулотлар солиқ имтиёзлари, давлат харидларида устуворлик ва қўшимча рағбатлантириш чораларига эга бўлади. Асосий мақсад — Европа Иттифоқининг Хитойга бўлган ишлаб чиқариш ва технологиявий қарамлигини камайтириш.

Бу ташаббус атрофида Евроиттифоқ ичида якдил фикр йўқ. Франция ушбу режанинг асосий тарафдори бўлиб келган бўлса, Германия, Чехия ва Болтиқ давлатлари аввалроқ эҳтиёткор позицияда эди. Бироқ Хитой электр автомобилларининг Европа бозорида тез суръатда улуш ола бошлаши Германияни ҳам «Made in EU» режасини қўллаб-қувватлашга ундади. Масала бўйича музокаралар 2026 йил 28 январга қолдирилган.

Энг асосий савол — Туркия ушбу тизимга киритиладими ёки йўқ. Туркия Евроиттифоқ аъзоси бўлмаса-да, Божхона иттифоқи орқали Европа учун энг йирик ишлаб чиқариш ва савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади. «Toyota», «Renault», «Ford», «Hyundai» ва «Fiat» каби брендлар Туркияда ишлаб чиқарган автомобилларини ҳеч қандай қўшимча божсиз Европа бозорига чиқаради.

Туркия Савдо вазири ўринбосари Мустафо Тузжунинг таъкидлашича, «Made in EU» каби ташаббуслар халқаро савдо қоидаларига зид бўлиши мумкин ва бу нафақат Туркия, балки Европа саноати учун ҳам салбий оқибатларга олиб келади. У Туркиянинг ишлаб чиқариш салоҳияти ЕИнинг иқтисодий барқарорлигини оширишини қайд этган.

Агар Туркия «Made in EU» доирасидан четда қолса, бу ҳолат автомобиль, автобус ва мудофаа саноати экспортига жиддий зарба беради. «Togg», «Karsan», «Anadolu Isuzu» ва «Otokar» каби компаниялар Европа давлат харидлари ва солиқ имтиёзларидан маҳрум бўлади. Айниқса, электр автомобиллар учун бериладиган субсидиялардан фойдалана олмаслик Туркия маҳсулотларининг рақобатбардошлигини пасайтиради.

Бошқа томондан, Туркиянинг ушбу тизимга киритилиши ёки ўтиш даври берилган тақдирда, мамлакат Европа саноат занжирининг ажралмас қисмига айланиши мумкин. Бу ҳолда маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажми ўсади, Хитой компанияларининг Туркияга инвестициялари жадаллашади ва Европа учун стратегик ишлаб чиқариш маркази сифатида Туркиянинг ўрни мустаҳкамланади.

Шу тариқа, «Made in EU» режаси Туркия учун ҳал қилувчи бурилиш нуқтаси ҳисобланади. 2026 йилда қабул қилинадиган қарор мамлакат учун ёки йирик саноат имконияти, ёки сезиларли иқтисодий йўқотишлар келтириб чиқариши мумкин.

Аввалроқ Марказий Осиё мамлакатлари «Made in Central Asia» брендини яратиб, мамлакатлар ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини 20 миллиард долларга етказишни режалаштираётгани ҳақида хабар

Teglar

Mavzuga oid

Евроиттифоқнинг «Made in EU» режаси: Туркия учун хавф ёки имконият | Vaqt.uz