Logo

Бизнес учун — 50% чегирма ва 0% комиссия: Octobank ва Felix Accountant фойдали таклифни ишга туширди

Бугун 15:092 дақиқа

Бухгалтерия ва банк хизматлари — ҳар қандай бизнеснинг кундалик иккита вазифасидир. Octobank ҳамда Felix Accountant бухгалтерия аутсорсинги компанияси янги компанияларни иш бошида қўллаб-қувватлаш, фаолият юритаётганларига эса харажатларни қисқартиришда ёрдам бериш мақсадида, ушбу хизматлар бўйича имтиёзли шартларни тайёрлади.

Бизнес учун — 50% чегирма ва 0% комиссия: Octobank ва Felix Accountant фойдали таклифни ишга туширди

Таклиф 15-декабргача амал қилади.

Octobank мижозларига — бухгалтерия масалаларида ёрдам

Махсус таклиф доирасида банк мижозларига бухгалтерия ҳисоби бўйича бепул бирламчи маслаҳат олиш имконияти тақдим этилади. У бир марта тақдим этилади.

Кейинги ҳамкорлик учун қуйидагилар назарда тутилган:

· Бир ойлик бепул бухгалтерия ҳисоби — Octobank’да ҳисоб рақами очган янги компаниялар учун, рўйхатдан ўтган кундан бошлаб дастлабки 10 кун ичида;

· Бухгалтерия кузатувига 50% чегирма — таклиф муддати давомида уланган амалдаги компаниялар — банкнинг корпоратив мижозлари учун. Чегирма уланиш санасидан бошлаб уч ой давомида, ҳатто бу муддат 15-декабрдан кейин ҳам амал қилади.

Felix Accountant мижозларига — Octobank’да уч ойлик имтиёзли хизмат

Банкда ҳисоб рақами очишда мижозларга қуйидаги хизматлар тақдим этилади:

· ҲККХ — 0% комиссия уч ой давомида;

· иш ҳақи лойиҳаси — 0% комиссия уч ой давомида.

Таклиф амал қиладиган даврда хизматга уланган санадан бошлаб тақдим этилади ва ушбу муддат 15-декабрдан кейин ҳам тугаса, уч ой давомида амал қилади.

«Бизга кўпинча бухгалтерия ва солиқ ҳисобини йўлга қўйиши керак бўлган тадбиркорлар мурожаат қилишади. Бу ишда мунтазам равишда банк билан боғлиқ вазифалар юзага келади: контрагентлар билан ҳисоб-китоблар, мижозлардан тушумлар, иш ҳақини тўлаш ва банк кўчирмалари бўйича операцияларни акс эттириш. Octobank билан муваффақиятли ҳамкорликни йўлга қўйдик ва ҳар икки томон мижозлари учун қулай шартларни таклиф эта олдик», — дея таъкидлашди Felix Accountant.

Батафсил маълумот ва иштирок этиш шартлари — +998 71 202 33 33 телефон рақами орқали ҳамда банк сайтида.

Теглар

Мавзуга оид