Logo

Эскроу таъсири: июн ойида 34 мингдан ортиқ кўчмас мулк ва транспорт воситаси олди-сотди битими расмийлаштирилди

Янги эскроу тизими амал қилган илк ойларда бозор фаоллиги сезиларли пасайди. Июн ойида расмийлаштирилган битимлар сони ўтган йилги натижанинг учдан бирига тенг бўлди. Бир йил аввал бу кўрсаткич 112,97 мингтани ташкил этган эди.

Эскроу таъсири: июн ойида 34 мингдан ортиқ кўчмас мулк ва транспорт воситаси олди-сотди битими расмийлаштирилди © Getty Imagеs

2026-йил 1-апрелдан Ўзбекистонда кўчмас июнь ва транспорт воситалари олди-сотдисида эскроу ҳисобварақалари орқали ҳисоб-китоб қилиш тартиби жорий этилганди. Орадан уч ой ўтиб, бу механизм амалиётда қандай ишлаётгани бўйича дастлабки хулосаларни чиқариш мумкин.

Марказий банк эълон қилган маълумотларга кўра, июн ойи давомида эскроу ҳисобварақалари орқали 34 387 та олди-сотди битими расмийлаштирилган. Шундан 19 241 таси транспорт воситалари, 15 146 таси эса кўчмас мулк шартномаларига тўғри келади. Яна 834 та битим кўриб чиқилиш жараёнида.

Ўтган йилнинг июнь ойи билан солиштирадиган бўлсак, бу кўрсаткич автомобилларда 91,97 мингтани, кўчмас мулкларда эса 21 мингтани ташкил этган.

Эскроу амалиёти янги механизм бўлгани учун бозор иштирокчиларининг унга мослашиши маълум вақт талаб қилиши табиий. Шу билан бирга, июнь ойида эскроу орқали расмийлаштирилган битимлар сони апрель ва май ойларига нисбатан ошгани янги тартиб бозор томонидан аста-секин қабул қилинаётгани ва иштирокчилар унга мослашаётганини кўрсатади. Ўтган икки ойда апрелда жами 31 757 та битим, майда жами 29 023 та битим расмийлаштирилган.

Ҳудудлар кесимида эса кутилганидек, пойтахт етакчилик қилмоқда. Пойтахтда июнь ойида 9 373 та битим автомобиль этилган. Бу умумий битимларнинг қарийб учдан бир қисмини ташкил қилади. Тошкентда аҳоли сони, кўчмас мулк бозори ҳажми ва автомобиль савдосининг юқори экани бу натижани изоҳловчи омиллардан бири ҳисобланади.

Кейинги ўринларда Фарғона вилояти (3 456 та), Самарқанд (2 990 та) ва Андижон (2 737 та) қайд этилган. Мазкур ҳудудлар аҳолиси сонинг юқорилиги ҳамда иқтисодий фаоллиги билан ажралиб туради. Шу сабабли уларда олди-сотди битимлари сонининг бошқа вилоятларга нисбатан кўпроқ бўлиши табиий ҳол.

Айни пайтда Марказий банк маълумотларида 834 та битим ҳали кўриб чиқиляпти. Яъни бу барча аризалар бир зумда июнь, айрим ҳолларда ҳужжатларни текшириш каби ишлар қўшимча вақт талаб этади. 

Маълумот учун, эскроу — бу харидор ва сотувчи ўртасидаги молиявий муносабатларда учинчи томон, одатда банк иштирок этадиган тизимдир. Унинг асосий вазифаси — томонлар ўртасидаги ишончни таъминлаш ва маблағларни хавфсиз сақлашдан иборат.

Эскроу ҳисобварағИ хизматидан фойдаланиш учун банк комиссия ундиради. Марказий банк белгилаган тартибга кўра, давлат улиуши мавжуд тижорат банкларида кўчмас мулк битимлари учун комиссия БҲМнинг 50 фоизигача(206 минг сўмгача), транспорт воситалари бўйича эса 25 фоизгача(103 минг сўмгача) этиб белгиланган. Агар харидор ва сотувчига битта банк хизмат кўрсатса, комиссия бир марта ундирилади. Томонлар турли банклар мижози маблаққа, хизмат ҳақи банклар ўртасида тақсимланади, бироқ умумий комиссия белгиланган миқдордан ошмайди.

Теглар

Мавзуга оид