add

Ҳакамлик суди судясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Кеча 11:552071 Дақиқа

У дастлаб фуқарони 15 минг доллар эвазига Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган.

Ҳакамлик суди судясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Андижонда икки фуқарони Жанубий Кореяга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда берган ҳакамлик суди судьяси нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

Қайд этилишича, ҳакамлик суди судьяси ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, Андижон вилоятида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқарони Жанубий Корея давлатига мавсумий ишчи сифатида юборишга келишиб, 15 000 доллар талаб қилади. У ишни тезроқ битириб бериш учун олдиндан 4 100 долларни «аванс» тариқасида олади.

Аммо, берган ваъдасини устидан чиқа олмагач, муқаддам олган пул маблағидан бир қисмини қайтариб берган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Хабарга кўра, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид