add

Коинотда фавқулодда ҳолат: «SpaceX» кемаси Ерга қайтарилди

Бугун 20:391 дақиқа

25 йил ичида илк бор Халқаро коинот станцияси миссияси муддатидан олдин тўхтатилди.

Коинотда фавқулодда ҳолат: «SpaceX» кемаси Ерга қайтарилди

Сўнгги 25 йил ичида илк бор Халқаро коинот станцияси (ХКС) экипажи фазогирлардан бирининг касаллиги сабаб муддатидан олдин Ерга қайтди. Сувга қўниш бугун, 15 январ куни АҚШда амалга оширилди.

NASA маълумотларига кўра, тўрт нафар фазогир бўлган SpaceX Dragon капсуласи Калифорния қирғоқлари яқинида муваффақиятли сувга қўнган. Экипаж таркибига америкалик Зена Кардман ва Майкл Финке, япониялик Кимия Юи ҳамда россиялик космонавт Олег Платонов жой олган. Улар очиқ коинотда 167 кун бўлишди.

Қайд этилишича, парвоз фазогирлардан бирининг соғлиғидаги муаммолар туфайли муддатидан олдин якунланган. Муаммо айнан кимда эканини NASA очиқламади. Бироқ экипаж аъзосининг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.

NBC News нашрининг ёзишича, бу Халқаро коинот станциясининг 25 йиллик тарихида орбитадаги фазогирларнинг тиббий муаммолари туфайли миссия тўхтатилган илк ҳолатдир.

Bild хабарига кўра, бортдаги касаллик ҳақида январ ойи бошида маълум бўлган: аввалига шу сабабли очиқ коинотга чиқиш қолдирилган, сўнгра NASA миссияни тўлиқ тўхтатишга қарор қилган.

Ҳозирда ХКСда ноябр ойида «Союз» кемасида келган NASA астронавти Кристофер Уилямс ҳамда космонавтлар Сергей Микаев ва Сергей Куд-Сверчков қолмоқда.

Теглар

Мавзуга оид