add

Mercedes Tesla’ни қийин аҳволга соладиган янги электр седанини чиқарди

01.12.2025 | 09:383652 дақиқа

Mercedesнинг CLA EV модели премиум электромобил бозорида кучли рақобат яратади: узоқ масофа, тезроқ қувватланиш ва рақобатбардош нарх Tesla Model 3’га жиддий босим қилади.

Mercedes Tesla’ни қийин аҳволга соладиган янги электр седанини чиқарди

Mercedes-Benz премиум электромобиллар сегментида рақобатни тубдан ўзгартириши мумкин бўлган янги CLA EV моделини тақдим этди. Электр седан бренднинг энг илғор технологиялари, юқори самарадорлик ва Tesla Model 3 билан бир нарх тоифасида кучли техник афзалликлар билан ажралиб туради.

Базавий 2026 CLA 250+ модели 47 250 доллардан сотилади, тўлиқ приводли CLA 350 4MATIC эса 49 800 доллардан бошланади (бунда етказиб бериш харажатлари ҳисобга олинмаган). Биринчи харидорларга етказиб бериш келаси ойда бошланади, 2026 йил бошида эса оммавий ишлаб чиқариш кенгайтирилади.

Янги CLA EVнинг энг муҳим жиҳати — 800 Vли архитектура. У машинага юқори самарадорлик, паст энергия сарфи ва ўта тез зарядланиш имкониятини беради. 85 kWh аккумулятор базавий моделга тахминан 374 мил (602 км) масофа беради. 320 kWли қувватлаш станциясида 5 дақиқада 100 мил, 10 дақиқада 202 мил масофа босишга етарли қувватни «қўшиб олиш» мумкин.

Таъкидлаш жоизки, Tesla Model 3 Standard RWD 36 990 доллар туради, аммо 321 мил масофани босиб ўта олади. Long Range AWD 47 490 доллардан бошланади ва 346 мил масофа беради. Демак, CLA EV узоқ йўл босиш имкониятида Tesla моделларидан устун турибди — бу премиум сегментда жиддий рақобатни англатади.

Дизайн жиҳатидан автомобиль 0,21 аэродинамик коэффициентга эга бўлиб, Tesla Model 3 ва Hyundai IONIQ 6 билан тенг даражада самарадорлик кўрсатади. Янги 142 та ёритилган юлдузлардан иборат олд панжара дизайни Mercedesнинг визуал идентификациясини янада мустаҳкамлайди.

Салоннинг энг катта янгилиги — MBUX Superscreen. У деярли 40 дюймлик умумий дисплей майдонига эга бўлиб, ҳайдовчи учун 10,25 дюймлик экран, марказда 14 дюймлик тач-экран ва олдинги йўловчи учун яна 14 дюймлик экран билан жиҳозланган.

Автомобил Burmesterнинг Dolby Atmos технологиясига эга аудио тизими ва Mercedesнинг энг тўлиқ ADAS ёрдамчи пакетлари билан таъминланган.

Теглар

Мавзуга оид