add

Олтин изловчилар реестри ва давлат назорати тартиби янгиланади

«Ер қаъри тўғрисида»ги қонун қабул қилингани муносабати билан олтин қазиб олиш фаолиятини рўйхатга олиш ва назорат қилиш тартибга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади.

Олтин изловчилар реестри ва давлат назорати тартиби янгиланади

«Ер қаъри тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши муносабати билан ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги айрим президент ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда. Ушбу ўзгаришлар олтин изловчилар реестрини юритиш ҳамда ажратилган ер қаъри участкалари устидан давлат назоратини такомиллаштиришга қаратилган.

Қайд этилишича, қонун нормаларини самарали татбиқ этиш, ҳуқуқий қоидаларни қўллашда турлича талқинлар ва қарама-қаршиликларни бартараф этиш мақсадида амалдаги ҳужжатлар қайта кўриб чиқилмоқда.

Жумладан, 2018 йил 26 ноябрда қабул қилинган ПҚ–4030-сон қарорга киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ, ҳужжатнинг 2-бандида назарда тутилган «35 баравари» деган меъёр «100 баравари»га оширилиши режалаштирилмоқда.

Янги тартибга кўра, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш билан шуғулланувчи шахслар реестрини юритиш Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси зиммасига юкланади.

Шу билан бирга, олтин изловчиларга ажратилган ер қаъри участкалари устидан давлат назорати Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги соҳани назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.

Мазкур ўзгартишлар «Ер қаъри тўғрисида»ги қонун ижросини таъминлаш, соҳадаги ҳуқуқий зиддиятларни бартараф этиш ҳамда олтин қазиб олиш фаолиятини тартибга солишни янада кучайтиришга қаратилган.

Теглар

Мавзуга оид