add

Ўзбекистонда цемент экспорти қарийб 4 баробарга ошди

Ўзбекистон цемент экспортида асосий харидорлар Қирғизистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Тожикистон давлатлари бўлди.

Ўзбекистонда цемент экспорти қарийб 4 баробарга ошди

2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистон 4 та хорижий давлатга 44,4 млн АҚШ долларлик қарийб 1,1 млн тонна цемент экспорт қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 794,6 минг тоннага ёки 3,8 баробарга ошди. Ўзбекистон цементни 4 та қўшни мамлакатга экспорт қилган.

Ўзбекистондан энг кўп — 488,7 минг тонна цемент Қирғиз Республикасига етказиб берилган. Бу умумий экспорт ҳажмининг қарийб ярмини ташкил этади.

Иккинчи ўринда Қозоғистон – 316,8 минг тонна, учинчи ўринда эса 272,7 минг тонна билан Афғонистон қайд этилган. Тожикистонга жўнатилган цемент ҳажми нисбатан кичик бўлиб, 267 тоннани ташкил этди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 2025 йил январ-июн ойларида қарийб 9,2 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда цемент экспорти қарийб 4 баробарга ошди | Vaqt.uz