add

Ўзбекистонда таълим хизматлари ҳажми 26,3 трлн сўмга етди

Ҳудудлар кесимида энг катта улуш Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.

Ўзбекистонда таълим хизматлари ҳажми 26,3 трлн сўмга етди

2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми бир йилда 4,2 фоизга ошиб, 26,3 трлн сўмга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Ҳудудлар кесимида энг катта улуш Тошкент шаҳрига тўғри келиб, бу ерда таълим хизматлари ҳажми 12,8 трлн сўмни ташкил қилган. Бу умумий ҳажмнинг қарийб ярмини ташкил этади.

Шу жумладан, Самарқанд вилояти 1,9 трлн сўм билан иккинчи ўринда турса, Фарғона вилоятида бу рақам 1,7 трлн сўмга етган. Шунингдек, Андижон, Бухоро ва Тошкент вилоятларида ҳам таълим хизматлари ҳажми 1,3 трлн сўм атрофида бўлган.

Қашқадарё ва Наманганда бу кўрсаткич 1,2 трлн сўмдан ошган бўлса, Қорақалпоғистонда 834,8 млрд, Сурхондарёда 860,3 млрд, Хоразмда эса 826,6 млрд сўм қайд этилган. Энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида бўлиб, бу ерда таълим хизматлари ҳажми 257,5 млрд сўмни ташкил этди.

Маълумот ўрнида, таълим соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 4 млн 188,5 минг сўмни ташкил этди. Хусусан, ўртача ойлик иш ҳақи олий таълим соҳасида 9 млн 513,3 минг сўмни, техник ва профессионал таълим соҳасида 4 млн 259,7 минг сўмни, умумий ўрта таълим соҳасида 4 млн 136,7 минг сўмни, мактабгача таълим соҳасида эса 2 млн 771,5 минг сўмни ташкил қилган.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда таълим хизматлари ҳажми 26,3 трлн сўмга етди | Vaqt.uz